Президент қарори билан ўзини ўзи банд қилганларга оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит жалб қилиш имконияти берилди. Айрим ҳолларда кредитлар нақд пул кўринишида ажратилиши мумкин. Кредит муддати ва имтиёзли давр ҳам оширилмоқда.
Президент оилавий тадбиркорлик учун гаровсиз кредитнинг максимал миқдори 33 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилишини маълум қилди. У, шунингдек, «бизнесга қадам қўяётган» якка тартибдаги тадбиркорларга кредит бериш таклифини маъқуллади.
Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларни жорий этишда янгича молиялаштириш тизимига ўтилиб, кластер ва фермерларга бу учун 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилга 14 фоизли кредит ажратилади. Банк ва таъминотчилар билан шартнома имзолаш учун очиқ электрон платформа ишга туширилади.
Жаҳондаги иқтисодий ва геосиёсий вазият оқибатида қашшоқлик даражаси ўсиб бораётгани учун имтиёзли кредитларни бекор қилишни кейинга қолдиришга тўғри келди, деди МБ раиси Мамаризо Нурмуратов. Шунга қарамасдан регулятор ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини камайтиришни сўрамоқда.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.
Марказий банк имтиёзли кредитлаш амалиётининг макроиқтисодий самарадорлиги пастлиги ва ушбу амалиёт самарали пул-кредит сиёсати учун жиддий муаммолардан бири эканлигини қайд этди. 2019 йилдан бошлаб уларни бозор фоизларига яқинлаштириш учун ставкалар кўтарила бошлади, бироқ, МБ асосий ставкаси ўсиши билан ўртадаги фарқ яна ошди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасига тадбиркорлик субъектларининг имтиёзли кредитларини қоплаш учун бюджетдан қўшимча маблағлар ажратилади. Ҳудудлардаги кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш учун банкларга 300 млн доллар ажратилади. Шавкат Мирзиёев: «Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм — бюджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули», — дея таъкидлади. Шу билан бирга, у банклар энг катта порахўрлик билан шуғулланаётганини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг